“Манчестер Юнайтед” тўрт нафар юлдузини Саудияга пуллайди

  • 23 Jan 11:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” директори  Жон Мертоф янги йил олдидан Саудия Арабистони Профессионал лигаси мутасаддилари билан учрашиб, араб клубларига ўйинчиларни трансфер қилиш бўйича музокара ўтказган эди.

Tecno

Evening Standard нашрининг ёзишича, манчестерликлар франциялик ҳимоячи Рафаэль Варан, бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиро ҳамда ҳужумкор футболчилардан Жейдон Санчо ва Антонини Саудия Арабистонига чўнатмоқчи.

Манчестерликлар ёзгача “Боруссия”да ижарада ўйнайдиган Жейдон Санчо ва Антони учун 60 миллион евродан талаб қилмоқда.

Клуб бу икки ўйинчи учун жами 181 миллион евро сарфлаган ва мазкур трансферлар ўзини оқлагани йўқ.

Ҳозирча, Варан ва Каземиронинг трансфер суммаси эълон қилингани йўқ, бироқ манчестерликлар уларнинг машҳурлигидан фойдаланиб, қимматроқ нархларда трансфер қилиш пайида бўлади.

Comments

You must be logged in to commet!