“Манчестер Юнайтед” ва “Барса” катта трансферни ҳал қилди

  • 27 Jun 23:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” ўртасидаги музокаралар муваффақиятли якунланди, деб хабар бермоқда Daily Telegraph нашри.

Tecno

Томонлар нидерландиялик плеймейкер Френки де Йонг трансфери бўйича келишиб олди. Манчестерликлар бош мураббийи Эрик тен Хаг янги таркибни де Йонг атрофида шакллантириш мақсадида клуб хўжайинларидан биринчи бўлиб айнан мана шу трансферни амалга оширишни талаб қилди.

Англиялик Френки учун 60 миллион таклиф қилаётган эди. “Барселона” ўзи талаб қилган суммадан беш миллион евро ўтиб берди ва бу трансфер 80 миллион еврога тушадиган бўлди.

Де Йонгнинг трансфери тез кунларда расман эълон қилинади.

“Барселона” Френки де Йонг трансфери учун уч йил муқаддам “Аякс”га 86 миллион евро тўлаган эди.

Comments

You must be logged in to commet!