Манчестерликлар бир ўйинчи учун 100 миллион евродан кўпроқ тўлайди

  • 18 Nov 07:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти таркибини кучайтириш мақсадида ҳали ҳам “Брайтон” ярим ҳимоячиси Карлос Балебани сотиб олиш режасидан воз кечгани йўқ.

Tecno

Манчестерликлар бу ўйинчини ўтган ёздаёқ олишга қизиқиш билдирган эди, аммо “Брайтон” хўжайинлари жамоа етакчисини қўйиб юборишни истамади.

Indykaila News маълумотларига кўра, ҳозир клублар камерунлик футболчини 2026 йилда трансфер қилиш бўйича музокара олиб бормоқда.

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари суҳбат чоғида 21 ёшли футболчи учун 90 миллион фунт стерлинг (тахминан 103 миллион евро) тўлашга тайёрлигини билдирган.

Карлос Балебанинг Transfermarkt сайтидаги баҳоси — 60 миллион евро. Унинг “Брайтон” билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Comments

You must be logged in to commet!