Марадона: Шифокорлар ўлишимни айтишди...

  • 21 Jun 15:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона ўзининг соғлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Tecno

Эслатиб ўтиш лозимки, 58 ёшли мутахассис яқиндагина елкаси ва тиззасидан операция қилинган эди. Айнан соғлигидаги муаммолар сабаб у Мексиканинг “Дорадос” клуби бош мураббийлиги лавозимини ҳам тарк этди.

“Шифокорлар Альцгеймер касаллиги билан ўлишимни айтишди. Гарчи улар бу нима эканини билишмасада. Мен тирикман ва муддатидан аввал ўлишни хоҳламайман. Оммавий ахборот воситалари кўпинча ёлғон миш-мишлар тарқатишади”, - дейди Марадона.

Эслатиб ўтамиз, Марадона аввал гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш дардига чалинган эди.

Comments

You must be logged in to commet!