Мареска: "Ғалабаларни имкон қадар тезроқ қайтаришни истаяпмиз"
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска Чемпионлар лигасида "Аталанта"га қарши кечган 1:2 ҳисобидаги учрашувдан сўнг фикр билдирди.
"Биринчи таймда биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Биринчи голни ўтказиб юборгандимиздан кейин учрашув устидан назоратни бироз йўқотдик. Ҳар икки кунда бир ўйин ўтказаётганимиз — эҳтимол, ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Биз фақат ғалабаларни имкон қадар тезроқ қайтаришни истаймиз. Агрессив ўйнашга ҳаракат қилдик, аммо гол ўтказиб, ҳисоб 1:1 бўлганидан кейин ўйин динамикаси бироз ўзгариб кетди", — дея Маресканинг сўзларини УЕФА келтиради.

Маълумот ўрнида, "Челси" "Барса"га қарши йирик ғалабадан сўнг 4 учрашувдан буён муваффақиятга эриша олмаяпти. "Арсенал" билан 1:1 ҳисобидаги дуранг, "Лидс"га қарши аламли мағлубият (3:1), сўнгги тўқнашувда эса "Борнмут" билан 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг.



Comments