Мармуш ҳам Ҳусанов каби тақдирланади

  • 08 Apr 17:03
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Сити"да март ойининг энг яхши футболчиси аниқланди. Мукофотни қишки трансферлар ойнасида жамоа сафига қўшилган ҳужумчи Омар Мармуш қўлга киритди.

Ўтган ойда Мармуш "Манчестер Сити" таркибида уч ўйинда иштирок этди. Бу учрашувларда мисрлик футболчи иккита гол урди ва бир марта голли узутмага муаллифлик қилди.

Ҳозирги вақтда "Манчестер Сити" Англия Премьер-Лигаси турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Бунда Хосеп Гвардиола жамоаси тўртинчи ўриндаги "Челси"дан атиги бир очко орқада қолмоқда.

Маълумот учун, Мартдан олдинги Феврал ойининг энг яхши футболчиси совринига легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов лойиқ топилган эди.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!