"Машъал" Александр Хомяков билан шартномани бекор қилмоқчи...ми?

  • 01 Jan 10:39
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Муборакнинг “Машъал” клуби Суперлигада қолиш учун яхши имкониятга эга бўлса-да, якунда бундан фойдалана олмади.

Tecno

Клуб плей-оффдаги ўйин орқали элитада жон сақлаб қолиши мумкин эди. Аммо дебютант “Олимпик”ка ютқазиб кўпчиликни ажаблантириб қўйди. Шу тариқа, “Машъал” про лигага равона бўлди.

Албатта, бундай натижа раҳбариятни ранжитгани табиий. Sports.uz маълумотига қараганда, “Машъал”га бош мураббийлик қилган россиялик Александр Хомяков лавозимидан кетиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Тўғри, унинг жамоаси билан амалда шартномаси бор. Бироқ раҳбарият у билан ўзаро келишган ҳолда ўртадаги битимни бекор қилиши мумкинлиги ҳақида эшитдик.

Хомяков айни пайтда Россияда, ўз уйида ҳордиқ чиқаряпти. Биздаги маълумотга таянадиган бўлсак, кўп масалага 5 январдан кейин ойдинлик киритилади.

Comments

You must be logged in to commet!