Машарипов иштирокидаги ўйин рекорд ўрнатди

  • 04 Mar 12:16
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, кеча Эроннинг "Истиқлол" жамоаси Элит Чемпионлар лигаси доирасида ўз уйида Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" жамоасини қабул қилди. Мазкур беллашув Элит лигада энг кўп томоша қилинган ўйин бўлди.

Tecno

Ушбу учрашувини кўриш учун "Озоди" стадионига 75 130 нафар томошабин ташриф буюрди. Бунгача "Персеполис" - "Ан-Наср" қарама-қаршилиги 70 350 мухлис билан Осиё Элит Чемпионлар лигасида жорий мавсумидаги рекорд натижа эди.

Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" - "Ан-Наср" баҳси 0:0 ҳисобида якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Жалолиддин Машарипов 71-дақиқада захирадан майдонга туширилди. 

Comments

You must be logged in to commet!