Машариповнинг голи инобатга олинмаган баҳсда жамоаси ғалаба қозонди

TIGGO 2 PRO

Саудия Арабистони чемпионатининг 14-туридан ўрин олган "Ал-Насср" ва "Ал-Хазм" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Риёдликлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Жалолиддин Машарипов беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ўйнади. Учрашуга қўшиб берилган дақиқаларда Машарипов гол урганди, бироқ офсайд сабабли гол инобатга олинмади.

Маълумот учун, ушбу ғалабадан кейин "Ал-Насср" очколар сонини 23тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди.

Comments

You must be logged in to commet!
Ulugoff Dlyabiznesa
26/12/2021 22:39
Зур уйин курсатди гол видеоси ва уйиндаги харакатлари видеоси Uzbekistan Legionaries телеграм каналида бор