Машҳур футболчи машина туфайли гўзал севгилисидан воз кечди

  • 05 Feb 11:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария”нинг тажрибали ҳимоячиси Жером Боатенг қимматбаҳо машинасини пачоқ қилган севгилиси Касия Ленхарт билан орани очиқ қилди. Футболчи модель қизни ўзини шантаж қилишда ҳам айбламоқда.

Tecno

Маълумотларга қараганда, футболчи билан 15 ой мобайнида бирга бўлган Касия январь ойида машинада автоҳалокатга учраб, Берлиндаги Charite клиникасига ётқизилган. Унинг қонида алкоголь борлиги аниқланган.

- Касия менинг ҳаётимни, оилам билан муносабатимни бузди ва мени шантаж қилди. Шу туфайли, ундан воз кечдим, - деди 32 ёшли футболчи.

Касия эса, машҳур футболчи билан муносабатларнинг узилишга бошқа сабабларни келтирмоқда.

- Мен доимий ёлғон ва хиёнатлар туфайли Жером билан алоқаларга чек қўйдим, - деб ёзди Ленхардт ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Comments

You must be logged in to commet!