Мауро Каморанези истеъфога чиқарилди

  • 24 Feb 12:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Италиялик мутахассис, “Ювентус”нинг собиқ футболчиси Мауро Каморанези Словениянинг "Марибор" клуби бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Истеъфонинг сабаби жамоанинг ушбу мавсумдаги муваффақиятсиз ўйинидир.

“Раҳбарият томонидан белгиланган вазифалар бажарилмади. Жамоа инқирозга юз тутди ва биз ушбу вазиятга қандай ечим топишни кўрмаяпмиз. Ишда сезиларли яхшиланиш кузатилмади”, - дейилади клуб баёнотида.

Маълумот учун, Каморанези “Марибор”ни 2020 йилнинг сентябридан буён бошқариб келаётган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган эди.

Comments

You must be logged in to commet!