Мавлуд Тифиев Абу-Дабида жанг қилади

CHERY AUTO

26 март куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида К-1 бўйича нуфузли турнир ташкил этилади. “Royal Battle” дея номланган ушбу жанг кечасида юртимизнинг энг кўзга кўринган К-1 усталари ҳам рингга кўтарилади.

Tecno

 Кеча, Бобур Тагиевнинг  ушбу турнирда марокашлик Набил Уач билан жанг қилиши ҳақида хабар бергандик. Бизга маълум бўлишича, ушба кечада яна бир машҳур вакилимиз Мавлуд Тифиев ҳам рингга кўтарилади.

Унга тожикистонлик  Сиёвуш Гулмамадов рақиблик қилади.  Тожиккистон вакилининг бу йўналишдаги рекорди 2-1-0 бўлса, Тифиевда бу кўрсаткич 11-1-0 кўринишга эга.

 Ҳамюртимиз бу тўқнашувда ҳам чиройли ғалаба қозонади, деган умиддамиз. Бу борада унга омад тилаймиз!

 

Comments

You must be logged in to commet!