Мбаппе: "Бу энг яхши ПСЖ эмас"

  • 07 Nov 17:47
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе парижликлар айни дамда ўзининг энг яхши формасида эмаслигини, бироқ бу ҳолат ғалаба қозонишга тўсиқ бўла олмаслигини таъкидлади. 

Франция чемпионати 13-турида Париж клуби "Бордо"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур ўйинда француз битта гол ва иккита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

"ПСЖ ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатмаяпти, лекин ташвишланишга ҳожат йўқ. Бизнинг футболчилар меҳнаткаш ва ўз устимизда ишлашда давом этамиз. Ўйин охирида ўтказиб юборилган гол бўлмаслиги мумкин эди. Шундай бўлсада, асабийлашдик деб айта олмайман", - деди Килиан. 

Қайд этиш жоиз, Почеттино шогирдлари 13 тур якунига кўра, 34 очко жамғариб, Франция чемпионати турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. 
 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!