Мбаппе бу суперклубга тўғри келмайди

  • 18 Oct 09:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Марсель Десайи Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити”га мос тушмаслигини таъкидлади.

- Бу гапим жуда ғалати туюлса ҳам айтаман, Мбаппе “Манчестер Сити”га тўғри келмайди. Чунки у жамоада тартиб-интизом жуда қаттиқ.

Биз францияликлар “Сити”нинг ўйин услуби алоҳида юлдузлар учун имкон қолдирмайди, деб ҳисоблаймиз. Бу усул рақиб ҳимоячларини алдаб ўтишга қизиқадиган футболчиларга унчалик тушмайди.

Бернарду Силва ва Жек Грилиш 10-рақам позициясида ўйнай оларди, лекин Хосеп Гвардиоланинг ўйин фалсафаси уларнинг бу қобилиятини қурбон қилди. Пеп ўйинчилар бир-икки тўпга текиниши билан дарров пас узатишини талаб қилади.

Килиан Мбаппе бундай ўйнамайди. У вазиятни ўзгартириш учун тўпдан фойдалади. Килиан шундай ўйнаса, “Сити” ўйинчилари уни тушунмайди. Мбаппе топ-ўйинчи, лекин “Манчестер Сити” учун эмас, - деди Марсель Десайи.

Comments

You must be logged in to commet!