Мбаппе Месси ва Суарес қаторига қўшилди

  • 11 May 22:03
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Реал" сафарда "Барселона"га қарши ўйинда 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Мадриддиклар ҳужумчиси Килиан Мбаппе хет-трик қайд этди.

Оптаънинг маълумотига кўра, Мбаппе XXI асрда Ла Лига доирасидаги "Эл Класико"да хет-трик қайд этган атиги учинчи футболчига айланди. Бунгача бу ютуққа фақат "Барселона"нинг собиқ футболчилари — Лионель Месси ва Луис Суарес эришган.

"Реал" футболчилари орасида эса Ла Лига доирасидаги "Эл Класико"да хет-трик қайд этган сўнгги футболчи — Иван Саморано бўлган, бу 1995-йилда юз берган эди.

Шунингдек, Мбаппе ушбу ўйинда Иван Саморанонинг "Реал" сафидаги дебют мавсумида урган энг кўп голлари рекордини ҳам янгилади.

Comments

You must be logged in to commet!