Мен ҳали “Реал” афсонасига айланаман!

  • 16 Jul 20:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсио фаолиятини Мадридда давом эттириши ҳақида баёнот берди.

Tecno

- Мен “Реал”да қолишим керак. Вақти келиб, клуб афсонасига айланаман ва жамоамга совринларни ютишда кўмаклашаман. Мен болалигимдан “Реал” мухлисиман, - деди Асенсио.

25 ёшли футболчи “Қироллик клуби” таркибида 2015 йилдан бери тўп сурмоқда. Моҳир ярим ҳимоячи жами 286 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 48 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 46 маротаба голли пас узатган.

Асенсио икки карра Испания чемпиони, Суперкубок соҳиби бўлган. Халқаро майдонда икки маротабадан Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубоги, уч бор клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!