“Мен уни жуда яхши кўраман”

  • 20 Apr 08:52
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Барселона”ни муваффақиятли бошқараётган германиялик мутахассис Ханс-Дитер Флик шогирдларидан бири ҳақида илиқ фикрларни айтиб ўтди.

Бош мураббий “Селта” устидан эришилган 4:3 ҳисобидаги драматик ғалабадан сўнг учрашув қаҳрамони Рафиньяни мақтаб қўйди.

Каталонияликлар бўлиб ўтган учрашувда 1:3 ҳисобида ортда бораётган чоғида ирода кўрсатиб, ҳисобни 4:3 кўринишига келтирди ва қимматли 3 очкони илиб кетди.

28 ёшли Рафинья ўйинда охирги иккита гол урди ва унгача битта асистни ўз ҳисобига ёздириб учрашувнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган совринни қабул қилиб олди.

Бундай ўйинларда ғалаба қозониш – бу алоҳида завқ. Қийинчиликларга дуч келишимиз ажабланарли эмас, сабаби улар кучли жамоа, зўр мураббийи бор.

Рафинья жуда муҳим футболчи. Мен уни, қолганлар сингари, жуда яхши кўраман. У ҳақиқий етакчи. Ҳар доим ижобий фикрлайди ва шу руҳни жамоадошларига ҳам сингдира олади”, - деди Флик.

Comments

You must be logged in to commet!