Мерганлар Ўзбекистон кубогида баҳслашмоқда

CHERY AUTO

Навоий шаҳрида ёшлар уртасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон кубогининг учинчи босқичи қизғин ва муросасиз ўтмоқда.

Tecno

– Кубок мусобақаларининг барча босқичлари бир-биридан қизиқарли тус олаётганига сабаб, ғолибларни таъқиб қилаётган мерганлар янада аниқроқ ҳаракат қилаётган бўлса, етакчилар якунда ўз ўринларини сақлаб қолишга интилишаётганидир,- дейди мусобақа ҳаками Ш.Набиев.

Мусобақаларнинг дастлабки куни иштирокчилар пневматик туппончадан ўқ узиш бўйича куч синашди. Унда наманганлик Мухаммад Камолов 222 очко жамғариб биринчи, Тошкент вилояти спртчиси Абдурахмон Анарбоев 220 очко билан иккинчи, фарғоналик Шохжаҳон Махмудов 197 очко билан учинчи ўринни қўлга киритди.

Қизлар ўртасидаги мусобақаларда эса Ирода Азимбоева,Мақсуда Керимова, Бону Тиловбердиевалари шоҳсупага кўтарилди.

Республика техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ўтказилаётган мусобақаларнинг навбатдаги кунларида иштирокчилар пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича етакчилик учун курашни давом эттиришади.

 

Comments

You must be logged in to commet!