Месси, ниҳоят, ўзидан зўр ўйинчи кимлигини айтди!

  • 01 Jun 18:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси бу мавсум “Реал” юлдузи Карим Бензема ўзидан зўр ўйнаганини тан олди.

Tecno

Карим Бензема мавсумни ажойиб ўтказгани ва жамоасининг Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишида асосий ролни бажаргани рад этиб бўлмас факт, деб ўйлайман. Мен бу гал “Олтин тўп” совринига ким лойиқ эканига шубҳа ҳам қилмайман, - деди Лионель Месси.

Карим Бензема мавсумда барча турнирларда 46 та учрашувда 44 та гол урди ва жамоадошларига 15 та голли пас узатди. Унинг ёрдамида Карло Анчелотти жамоаси Испания чемпионати ва мамлакат Суперкубоги, Европа Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди.

Бенземанинг ўзи 27 та гол билан Ла Лига ва 15 та гол урган ҳолда Чемпионлар лигаси тўпурари бўлди.

 

Comments

You must be logged in to commet!