Месси Аргентина терма жамоаси билан жами нечта соврин олган?

  • 15 Jul 18:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

АҚШда ташкил қилинган “Америка кубоги-2024” мусобақаси Аргентина терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Tecno

Аргентиналиклар сардори Лионель Месси учун бу ўз юрти терма жамоаси билан қўлга киритилган тўртинчи соврин ҳисобланади. Қизиғи шундаки, 37 ёшли футболчи бу совринларнинг аксариятига  фаолиятининг сўнгги босқичида эришган.

Месси халқаро миқёсдаги илк ғалабасини 2008 йили Пекинда бўлган Олимпия ўйинларида нишонлаган. Кейинчалик миллий терма жамоа сафида 2021 йили Америка кубоги, бир йилдан кейин Қатардаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлди.

Ниҳоят, Месси 2024 йилда “Копа Америка” ғолиби сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Бугунги кунда Лионель Месси профессионал футболчилар орасида энг кўп – 45 та соврини бор ўйинчига айланган.

Comments

You must be logged in to commet!