Месси ассистлар сони бўйича 3-ўринга тушди

CHERY AUTO

Лиссабондаги "Эштадиу да Луш" стадионида "РБ Лейпциг" ҳамда ПСЖ жамоалари баҳс олиб борди. Ушбу учрашув парижликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Унда Анхель Ди Мария 2 бор ассист амалга оширди.

Tecno

Эътиборлиси, ушбу натижа билан аргентиналик хавбек сўнгги 10 йилликда ЕЧЛда амалга оширилган голли узатмалар сонини 26 тага етказди ва бу кўрсатгич бўйича ватандоши Лионель Мессини ортда қолдириб, 2-поғонага кўтарилди. Ундан юқорида фақат Криштиану Роналду бор.

Парижликлар Чемпионлар Лигаси финалига чиққанлиги боис, аргентиналикда "Ювентус" ҳужумчисини ортда қолдириш учун имконият мавжуд. Месси ва Роналду эса турнирни тарк этиб улгурган.

Comments

You must be logged in to commet!