Месси “Барса” футболчилари “Реал”дан ҳам ёмон кўрадиган жамоа номини айтди

  • 05 Dec 11:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Интер Майами”да ўйнаётган Лионель Месси фаолиятининг катта қисмини “Барселона”да ўтказган ва бу клубнинг афсонасига айланган.

Tecno

Одатда, “Барселона”нинг ашаддий рақиби сифатида “Реал” тилга олинади. Лекин Месси каталониялик ўйинчилар орасида “Реал”дан кўра бошқа жамоани ёмон кўрадиганлар борлигини ошкор қилди.

- “Барселона”да шундай футболчилар борки, улар “Реал”дан кўра кўпроқ “Челси”ни ёмон кўради. Мен бу гапни айтаман, деб ўйламагандим.

Бундан ташқари, мен “Бока Хуниор” ва “Ривер Плейт”, Бразилия ва Аргентина тўқнашувидан бошқа юқори даражадаги рақобат бўлмаса керак, деб ўйлардим.

“Барселона”далигимда биз “Челси”га қарши майдонга тушгандан кўра, “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед” ёки умуман бошқа жамоа билан тўқнаш келишни истардик, - деди Лионель Месси.

Comments

You must be logged in to commet!