Месси "Интер Майами" таркибига қачон қайтади?

  • 19 Aug 17:25
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Копа Америка-2024" турнирининг финал баҳсида оёғининг тўпиқ қисмини шикастлаб олган Лионель Мессининг тез орада "Интер Майами" сафига қайтиши кутилмоқда. 

Tecno

Месси жароҳати туфайли 11 ўйинни ўтказиб юборди. МЛС жамоаси Лионелсиз 8 та ғалабага эришган бўлса, шу билан бирга Лигалар кубогини ҳам тарк этди. Ҳозирда унинг жисмоний ҳолати шифокорларнинг назорати остида. Мессининг тўпиғидаги лигаментлар тўлиқ тикланиши учун вақт керак.

"AS" нашри саккиз карра "Олтин тўп" соҳиби индивидуал машғулотларда қатнашаётгани ҳақида хабар бермоқда. Нашр берган маълумотларга кўра Лионель август ойининг охирида таркибга келиб қўшилиши мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!