Месси нега жаҳон чемпионатида жамоадошини "аҳмоқ" деганди?

  • 02 Mar 13:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль ЖЧ-2022 вақтида жамоа сардори Лионель Месси томонидан “аҳмоқ” деб ҳақоратлангани ҳақида гапирди.

- Биринчи турда Саудия Арабистонига мағлуб бўлганимиздан сўнг (1:2) Леонинг хонасида қоғозга 18 декабрь куни жаҳон чемпиони бўламиз, деб ёзгандим. Мен ўзимни ушлаб туролмай, чорак финалга чиққанимдан сўнг бу ҳақда айтдим. Мен у хурсанд бўлади деб ўйладим, лекин Месси қуйидагича  жавоб берди: “Нега айтдинг, аҳмоқ! Энди мен бу ҳақда биламан”.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати финалида Аргентина Францияга қарши драматик ўйинда пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозонди ва бош совринни қўлга киритди.

Comments

You must be logged in to commet!