Месси Роналду ҳақида ўткир гапларни айтди

  • 08 Jun 12:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўртасидаги рақобат замонавий футболнинг чўққиси сифатида 15 йил давомида мухлислар эътиборини ўзига боғлаб турди.

Tecno

“Интер Майами”да ўйнаётган аргентиналик юлдуз португалиялик ҳамкасби билан рақобат ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдиб ўтди.

- Ўртамизда доимо кураш бўлган. Спорт нуқтаи назаридан бу жуда яхши. Бир-биримизни курашга руҳлантириб келганмиз ва маҳоратимизни тинимсиз  ошириб борганмиз. Чунки иккимиз ҳам мақсад сари интиладиган одамлармиз.

Роналду ҳар доим ҳамма нарсани ютишга ҳаракат қилган, мен ҳам худди шундай. Бу иккимиз учун ҳам, футболни яхши кўрадиганлар учун ҳам ажойиб дамлар эди.

Юқори даражадаги рақобатимизни узоқ йиллар давомида ушлаб турганимиз ҳурматга лойиқ ҳолат. Чунки чўққига чиқиш осон, лекин у ерда қолиш қийин, деган гап бежиз айтилмаган, - деди Лионель Месси.

Comments

You must be logged in to commet!