Месси Роналдунинг ўйинини қандай баҳолади?

  • 20 Jun 14:53
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лионель Месси "Порту"га қарши учрашувдан сўнг "DSports" телеканалига берган интервьюсида Криштиану Роналду ҳақида илиқ фикрлар билдирди:

Tecno

"Мен Криштианунинг бутун фаолияти, эришган ва ҳали ҳам эришаётган ютуқлари учун унга катта ҳурмат ва ҳавас билан қарайман. У ҳанузгача энг юқори даражада тўп сурмоқда.

Ўртамиздаги рақобат фақат майдонда бўлган. Ҳар биримиз ўз жамоамизга максимал фойда келтиришни истаганмиз. Лекин ҳаммаси ўйин доирасида қолган.

Майдон ташқарисида эса биз оддий одамлармиз. Албатта, биз дўст эмасмиз – бирга вақт ўтказмаймиз. Аммо ҳамиша бир-биримизга ҳурмат билан муносабатда бўлганмиз" – дея таъриф бериб ўтди аргентиналик юлдуз. 

Comments

You must be logged in to commet!