Месси ва Дембеле бир кўрсаткич бўйича тенгсиз

  • 11 Apr 05:01
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Усмон Дембеле 2022 йилда амалга оширилган голли узатмалар сони бўйича Лионель Месси билан тенглашиб олди. 

Франциялик ярим ҳимоячи Ла Лига доирасидаги "Барселона"нинг "Леванте"га қарши (3:2) ўйинида яна бир самаралли узатма муаллифига айланди. 

24 ёшли вингер бу йили 9 та асситни ўз номига ёздириб қўйган. Усмон Европанинг кучли бешлик чемпионатлари орасида бу борада ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси билан бир хил кўрсаткич қайд этмоқда.

Қайд этиш лозим, Дембеленинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунланади. "Кўк-анорранглилар" у билан янги келишув борасида музокаралар олиб бормоқда. 



 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!