Мессининг дисквалификацияси олиб ташланди

  • 12 Sep 12:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” форварди Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидаги дисквалификация муддати ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда Sify нашри хабар бермоқда.

Tecno

КОНМЕБОЛ президенти Алехандро Домингонинг сўзларига кўра, 33 ёшли Мессининг дисквалификацияси эълон қилинган кундан бошлаб, бир йилдан сўнг бекор қилинган. Энди Лео терма жамоанинг кейинги ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Аргентина терма жамоаси мураббийлари уни Эквадор (8 октябрь) ва Боливияга (13 октябрь) қарши ўйинлар учун қайдномага киритишлари мумкин.

Месси 2019 йил Америка Кубогининг 3-ўрни учун Чили терма жамоасига қарши ўйинда рақиб футболчиси Гари Медель билан майдонда жанжаллашгани учун узоқ муддатга дисквалификация қилинган эди.

Comments

You must be logged in to commet!