"Милан" "Интер"га қарши дербидан олдин йўқотишга учради

  • 19 Feb 17:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Милан" ярим ҳимоячиси Исмаэл Беннасер жароҳат олиб номаълум муддатга сафдан чиқди.

Tecno

23 ёшли жазоирлик футболчи кеча "Црвена Звезда"га (2:2) қарши бўлиб ўтган УЕФА Европа лигаси 1/16 финал дастлабки баҳсида мушакларидан жароҳат олган.

"Россонерилар" бош мураббийи Стефано Пиолининг сўзларига кўра, Беннасер 21 февраль куни “Интер”га қарши бўладиган Милан дербисида иштирок эта олмайди.

Беннасер жорий мавсум “Милан” сафида жами 20 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!