"Милан" мухлислари байрамни бошлашлари мумкин

  • 18 Dec 18:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

“Милан” ҳужумчиси Златан Ибрагимович бугун жамоанинг умумий гуруҳида шуғулланди. Бу ҳақда CalcioMercato нашри хабар бермоқда.

39 ёшли швециялик тўпурар 20 декабрь куни А Сериянинг навбатдаги туридан ўрин олнган “Сассуоло”га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин. Аммо бу борадаги якуний қарор ўйин куни қабул қилинади.

Ибрагимович жорий мавсум А Сериянинг 6 та баҳсида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10 та гол урди. У Ромелу Лукаку ва Криштиану Роналду қаторида А Серия тўпурарлари кучли учлигида бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!