"Милан" устози "Женоа"га қарши ўйиндан сўнг майдон ҳолатини танқид қилди

  • 17 Dec 11:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Милан” бош мураббийи Стефано Пиоли кеча “Женоа”га (2:2) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

“Қийин майдонда қийин ўйин бўлди. Агар биринчи бўлимда ҳисобни очганимизда, ўйин тактик жиҳатдан ўзгарган бўларди. Биз бор кучимизни бердик ва муҳим натижага эришдик.

Иккита гол ўтказиб юбордик, гарчи рақиблар жуда кўп имкониятларга эга бўлмаган бўлсалар ҳам, биз ҳақиқатдан ҳам жуда кўп гол ўтказиб юборяпмиз.

Майдоннинг ҳолати бизга аниқ ва техник ўйин кўрсатиш имконини бермади. Биз ўйин охиригача ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик, афсуски бундай бўлмади”, - деди Пиоли.

Comments

You must be logged in to commet!