
"Милан" ва "Интер"нинг янги стадиони қачон фойдаланишга топширилиши маълум бўлди
"Милан" ва "Интер" клублари биргаликда янги стадион қуришни режалаштиришмоқда. Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра улар худди ҳозир "Сан-Сиро"дан биргаликда фойдаланишаётгани каби янги аренадан ҳам бирга фойдаланишмоқчи. Маълумотларга қараганда янги стадион қурилиши тахминан 700 млн еврога тушади ва 2023/24 йилги мавсумда фойдаланишга топширилади.
Маълумот учун, "Сан-Сиро" ўйингоҳи 1926 йилда қурилган. У ўз бағрига 80 минг ишқибозни сиғдира олади.
Comments