
"Мираброр Усмонов кубоги". Футзалчиларимиз иккинчи турда Қирғиз Республикасини мағлуб этишди
Юртимизда бўлиб ўтаётган "Мираброр Усмонов кубоги" турнирининг иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Нишонов ҳисобни очган бўлса, Аскарбеков имкониятларни тенглаштирди. Шундан кейин Нишонов иккинчи голини уришга муваффақ бўлди. Сўнгги дақиқаларда Ҳусниддин хет-трикни расмийлаштирди.
Шу тариқа, вакилларимиз мағлубиятсиз сериясини давом эттирадиган бўлди.
Comments