Мората ярим финалда майдонга тушади

  • 06 Jul 18:00
  • Suhrob Xolbekov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

"Евро-2024"нинг чорак финалидан ўрин олган Испания Германия учрашувида испанлар ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Ўйинда захирага олинган Альваро Мората сариқ карточка олганди.

31 ёшли ҳужумчи сариқ карточкаси кўпайиб кетганлиги сабабли ярим финал ўйинини ўтказиб юбориши ёзиб кўрсатилди. "COPE" нашри хабар беришича, хакам ўйин протоколида футболчига карточка кўрсатилганини қайд этмаган. Аниқланишича, бу трансляция хатоси бўлиб чиқди.

Эндиликда Мората Францияга қарши кечадиган ярим финалда бемалол ўйнай олиши мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!
Асманов Асман
07/07/2024 15:40
Судялар хам йордамлашиб юборишмокда Испанларга)