Моуриньо "Манчестер Юнайтед" юлдузини олди

  • 06 Jun 08:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Неманья Матич фаолиятини “Рома”да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда таниқлик журналист Жанлука Ди Марцио хабар тарқатди.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, томонлар ҳамкорлик шартлари бўйича келишиб бўлган. Унга кўра, Матич билан 1+1 кўришида шартнома тузилади.

Хабарларда Матичнинг Рим клубини танлашига “Рома”ни Жозе Моуриньо бошқараётгани муҳим сабаб бўлган. Тажрибали футболчи португалиялик мураббий қўл остида “Челси” ва “Манчестер Юнайтед”да тўп тепган.

Матич якунланган мавсумда барча турнирларда 32 та учрашув ўтказиб, жамоадошларига тўртта голли пас узатди. Унинг шартномаси тугагани учун “Рома”га эркин агент сифатида текинга ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!