Моуриньо ўзига жамоа танлади

  • 24 Dec 16:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин иккита терма жамоани бошқариш таклифини олди.

Tecno

Мундиалда мақсадига эриша олмаган Португалия ва Бразилия терма жамоаларига янги устоз керак. Ҳар икки мамлакат футбол федерациялари бу лавозимга Жозе Моуриньони муносиб кўрмоқда.

Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича, Жозе Моуриньога терма жамоаларни бошқариш талифи ёқиб тушган. Лекин шунга қарамай, 59 ёшли мутахассис “Рома”даги ишини давом эттиришни маъқул топди.

Жозе Моуриньонинг пойтахт клуби билан ҳамкорлиги 2024 йилнинг ёзигача расмийлаштирилган. Клуб хўжайинлари бош мураббийнинг ҳам “Рома”, ҳам Португалия терма жамоасида ишлаш таклифини маъқулламади.

Comments

You must be logged in to commet!