Моуриньо “Рома” мухлисларини тинчлантирди

  • 12 Jul 15:10
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо Рим клубининг трансфер бозоридаги ҳаракатларидан норози бўлганини яшириб ўтирмади. Эслатиб ўтамиз, "бўрилар"лар ҳозиргача "Манчестер Юнайтед"дан эркин агент сифатида ўтган ярим ҳимоячи Неманья Матич ва “Бенфика” дарвозабони Миле Свилар  билан шартнома имзолади.

Tecno

"Мен клубнинг трансфер бозоридаги ҳаракатларидан бироз кўнглим тўлмади, лекин хавотир олманг. Биз совринлар учун кураша оламиз", — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради “Football Italia” нашри.

"Рома" айни дамда икки футболчи — "Сассуоло"дан ярим ҳимоячи Доменико Берарди ва "Валенсия" ҳужумчиси Гонсало Гедешни сотиб олиш борасида музокара ўтказмоқда.

Шунингдек, Жозе Моуриньо жамоаси Николо Заньолодан ажралиб қолиши мумкин. Футболчига Туриннинг "Ювентус" клубини жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!