Муҳаммад Салоҳ ўзига бошқа жамоа танлади

  • 02 Apr 18:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ливерпуль”нинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳ жамоани тарк этадиган бўлса, “Барселона”га ўтадиган бўляпти.

Tecno

Мисрлик ҳужумчининг амалдаги шартномаси келаси мавсум охирида якунланади. Томонларнинг янги битим борасидаги музокаралари ижобий натижа бермади. Клуб ҳужумчи талаб қилаётган маошни беришга тайёр эмаслигини билдирган.

Муҳаммад Салоҳнинг ўзи ливерпулликлар уни ёзда сотишга қарор қилса,Ю “Барселона”га кўчиб ўтиш учун қўлидан келган барча имкониятларни ишга солишини маълум қилди.

Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумда барча турнирларда 36 та учрашувда 28 та гол уриб, ўнта голли пас узатди.

Comments

You must be logged in to commet!