Муриэль МЛС чемпионатига йўл олди

  • 06 Feb 11:47
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Аталанта" ҳужумчиси Луис Муриэль фаолиятини МСЛ чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Уни "Орландо Сити" ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди. 

Tecno

Инсайдер Маттео Маретто хабар беришича, АҚШ клуби ҳужумчи билан оғзаки келишувга эришган ва Муриэль тез орада тиббий кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетади. Колумбиялик футболчи 3 йиллик шартномага қўл қўйиши кутилмоқда. 

Луис фаолияти давомида кўплаб клубларда тўп тепди. 2019 йилда "Севилья"дан "Аталанта"га 21 миллион евро эвазига ўтганди. Шундан кейин страйкер бергамоликлар учун 168 та ўйинда майдонга тушиб, 68 та гол уришга муваффақ бўлди. 

32 ёшли ҳужумчи учун катта эҳтимол билан Европа эшиклари ёпилди. 

Transfer Rumour: Inter Milan agree deal to sign Chelsea target Luis Muriel 

Comments

You must be logged in to commet!