Муроджон Аҳмадалиев ҳамда Марлон Тапалес ўртасидаги жангга қайта буйруқ берилди

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) WBА ва IBF камарлари эгаси Муроджон Аҳмадалиев ва IBF йўналишида мажбурий даъвогар, филиппинлик Марлон Тапалес ўртасида ҳимоя жангига яна бир бор буйруқ берилган ва IBF музокаралар олиб бориш учун ҳар иккала томонга 20 декабрга қадар муддат берганлиги маълум қилинди. 

Эсингизда бўлса, Аҳмадалиев ва Тапалес ўртасидаги жангга аввалроқ ҳам буйруқ берилиб, муддат 25 октябрга қадар деб белгиланганди. Бироқ, юртдошимизнинг Ронни Риосга қарши сўнгги жангида қўлидан жиддий жароҳати сабаб, IBF  Аҳмадалиевга яна қўшимча 60 кун муддат белгилаган эди. 

Comments

You must be logged in to commet!