Мхитарян “Рома”дан юз ўгиргани сабаби ошкор бўлди

  • 04 Jun 09:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 2
  • Football
CHERY AUTO

“Рома”нинг муваффақиятларига катта ҳисса қўшиб келган Генрих Мхитаряннинг жамоа билан шартномани узайтирмагани сабаблари очиқланди.

Tecno

Арманистонлик универсал футболчи “Интер” таклифини қабул қилиб, Миланга кўчиб ўтишга қарор қилди.

Аслида Рим клуби 33 ёшли ўйинчига 1+1 кўринишида шартнома ва йилига 3 миллион евро маош таклиф қилганди. Бироқ, “Интер” Генрихга икки йиллик битим ва ҳар мавсум учун 3,5 миллион евро маош ваъда қилди.

Мхитаряннинг “Интер”ни танлашига, жамоанинг келаси мавсум Чемпионлар лигасида қатнашиши ҳал қилувчи омил бўлган. Ёши ўтиб қолган плеймейкер фаолиятининг охирги босқичида Европанинг энг нуфузли мусобақасидан баҳраманд бўлмоқчи.

Мхитарян якунланган мавсумжда 44 та ўйинда бешта гол ва тўққизта ассист қайд этди.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Samarqand1122
05/06/2022 20:09
Элдорни хаи торт
&
Восток
05/06/2022 13:06
Тугри килибди