МЮ афсонаси АПЛнинг энг зўр футболчиларини санади

  • 22 Apr 16:52
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Уейн Руни жорий мавсум Англия Премьер-лигасининг энг яхши футболчилари ҳақидаги фикрини билдирди.

Tecno

Руни МЮ ярим ҳимоячиси Бруно Фернандешни 5-ўринга қўйди, клуб учун унчалик омадли бўлмаган мавсумда ҳам унинг барқарорлигини алоҳида таъкидлади. 4-ўринни эса "Ноттингем Форест" таркибида "фантастик мавсум" ўтказаётган Морган Гиббс-Уайт эгаллади.

"Учинчи ўрин – Коул Палмер. Сўнгги вақтларда у мавсум бошидаги каби кўп гол урмаяпти, лекин барибир "Челси"нинг натижаларига катта таъсир кўрсатди. Иккинчи ўринга "Ньюкасл" ҳужумчиси Александр Исакни қўярдим, биринчи ўринда эса Муҳаммад Салоҳ. Афтидан, айнан у "Ливерпуль"ни чемпионлик сари бошлаб бормоқда", – дея Руни сўзларини келтирди "Metro" нашри.

Салоҳ ушбу мавсумда барча турнирлар доирасида 47та ўйинда иштирок этиб, 32та гол ва 23та ассист қайд этган.

Comments

You must be logged in to commet!