
"МЮ асосий ва захира дарвозабони сотиб олиши керак"
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти трансферлар ойнасида асосий дарвозабон билан бир қаторда захира дарвозабонини ҳам ўзгартириш учун жиддий ҳаракат қилиши керак. Бу фикрни "talkSPORT" нашри журналисти Алекс Крук билдирди.
Жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони, камерунлик Андре Онананинг беқарор ўйини унинг "Ньюкасл"га қарши чемпионат ўйинида асосий таркибдан четда қолишига сабаб бўлди. Захира дарвозабони Томас Хитон эса ҳамон шартномани узайтирмаган ва ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
Крукнинг фикрича, ҳозирда "қизил иблислар" харид қилишга асосий номзод сифатида "Саутгемптон" дарвозабони Аарон Ремсдейл кўрилаётган бўлса-да, "Парма"дан Зион Судзуки, "Брайтон"дан Барт Вербрюгген ва "Бёрнли"дан Жеймс Траффорд каби номзодларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик лозим.
Comments