МЮ "Атлетико" ҳимоячисига қизиқиб қолди

  • 18 May 10:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Шиме Врсалько "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tecno

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 26 ёшли хорватиялик ҳимоячини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ қўлга киритишмоқчи. МЮ раҳбарияти Врсалькони жамоанинг фахрий ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Антонио Валенсиянинг ўрнига муносиб номзод сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Шиме Врсалько жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 29та ўйинда иштирок этган ва жамоасининг 5та голига ассистентлик қилишга эришган.

Comments

You must be logged in to commet!