МЮ дарвозабони билан шартномани узайтирди

  • 27 Jun 16:59
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби ўзининг расмий сайти орқали дарвозабон Том Хитон билан шартномани узайтирганини эълон қилди. 39 ёшли футболчи яна бир мавсумга меҳнат шартномаси имзолади.

Tecno

Хитон "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолиятининг дастлабки босқичларида дарвозабон 2010 йилда "Кардифф Сити"га эркин агент сифатида кетгунга қадар мунтазам равишда ижарага олинган. Хитон 2021 йилнинг ёзида "қизил иблислар" сафига қайтди.

Умумийт олганда, "Манчестер Юнайтед"нинг асосий таркибида Том Хитон учта ўйинда майдонга тушди ва қизиғи шундаки, у бирорта ҳам ўйинда гол ўтказиб юбормади.

"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг ўтган мавсумини 15-ўринда якунлади.

Comments

You must be logged in to commet!