МЮ Роналдуга ўринбосар топди!

  • 19 Jul 10:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Лион" ҳужумчиси Мусса Дембелега Англия премьер-лигасининг икки вакили кўз тикмоқда.

Tecno

Si нашри хабарига кўра, 26 ёшли франциялик футболчи учун курашда "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ўзаро рақобат бошлаган.

“Қизил иблислар” Дембелени келаси ёзда клуб билан шартномаси ниҳоясига етадиган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуга муқобил вариант сифатида кўрмоқда.

"Канонирлар" эса яқинда бразилиялик ҳужумчи Габриел Жезус билан шартнома имзолаганига қарамай, Муссага ҳам қизиқиш билдиришмоқда.

Дембеле ўтган мавсум Франция чемпионатида 30 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 21 та гол (5 таси пенальтидан) ва 4 та голли узатма бор.

Comments

You must be logged in to commet!