МЮ Санчесдан қутулиш учун унинг ярим маошини тўлаб беришга ҳам рози

  • 03 May 17:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида ҳужумчи Алексис Санчесдан қутулмоқчи.

Tecno

Бироқ, чилилик футболчининг юқори маоши сабаб аксарият клублар уни сотиб ололмасликлари мумкин. Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра МЮ раҳбарияти уни сотиб оладиган хориж клубига футболчи маошининг тенг ярмини тўлаб беришга ҳам тайёр. Бу Алексисни ижарага олишни хоҳлаган жамоаларга ҳам тегишлидир.

Таъкидлаш керакки, Санчеснинг айни дамдаги йиллик маоши 26 млн фунтни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, МЮ Санчесни 2018 йилнинг январида 45 млн евро эвазига “Арсенал”дан сотиб олган эди. 30 ёшли футболчи жорий мавсум 19та ўйинда иштирок этди ва 1та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!