МЮда катта йўқотиш! Жамоа ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди

  • 06 Feb 16:11
  • Jahongir Inomjonov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Лисандро Мартинес узоқ муддатга сафдан чиқди.

Матбуот хизмати 27 ёшли аргентиналик тиззасининг хочсимон бойламларинининг жароҳати ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Айни пайтда футболчи даволаниш курси ва реабилитация муддатини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтишда давом этаётгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Мартинес жорий мавсумда барча мусобақаларда 32 та учрашувда майдонга тушиб, икки бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни "Манчестер Юнайтед" англия Кубоги доирасида ўз майдонида "Лестер"га қарши баҳс олиб боради.

Comments

You must be logged in to commet!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
06/02/2025 17:08
Ehhh Husanov endi Aliqulovni olilar