МЮнинг асосий таркиб футболчиси жароҳат олиб, 8 ҳафтагача сафдан чиқди

  • 12 Jul 18:43
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Андре Онана жамоанинг мавсумолди тайёргарлиги вақтида жароҳат олди. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Tecno

Манбанинг маълум қилишича, камерунлик посбон тизза ости пайини шикастлаб олган, шу сабабли у 6-8 ҳафта майдонга туша олмайди. "Қизил иблислар" янги дарвозабон сотиб олиш мақсадида трансфер бозорига кириш вариантини кўриб чиқмоқда.

Ўтган мавсумда Онана барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 11 тасида дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 25 миллион еврони ташкил этади.

Comments

You must be logged in to commet!