МЮнинг ёзги трансферлардаги илк хариди аниқ

  • 08 Apr 12:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Байер" ҳимоячиси Жереми Фримпонгга Европанинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Bild хабарига кўра, 22 ёшли футболчининг ўзи "Манчестер Юнайтед"га ўтишни хоҳламоқда. Томонлар аллақачон ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказишган. Трансфер суммаси 50 миллион еврони ташкил этади. Айнан мана шу сумма Жеремининг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган.

Фримпонгнинг "доришунослар" билан тузган амалдаги меҳнат шартномаси эса 2025 йилнинг ёзигача ҳисобланган. У Бундеслиганинг жорий мавсумида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди.

Comments

You must be logged in to commet!